Россия Федерацияси Мудофаа вазири Россия армиясининг Украинадаги йўқотишларини камида 10 марта камайтириб айтди. 7 ойлик фаол жанговар ҳаракатларда ҳалок бўлганлар сони, дастлабки маълумотларга кўра, 80 минг кишидан ошди.
Бундай маълумотларни 21 сентябрь куни Россиянинг аноним телеграм-канали «Генерал СВР» Кремлдаги нуфузли манбаларга таяниб эълон қилди. Ушбу манба Россия диктатори Владимир Путиннинг қисман сафарбарлик эълон қилиш режалари ҳақида бир неча кун олдин огоҳлантирган.
Телеграмма-канал маълумотларига кўра, бугун Путин учун "тиклаб бўлмайдиган ҳарбий-оператив жонли кучлари йўқотилгани" ҳақида маълумот берилди. Рақамлар жуда катта: 59 373 ҳарбий хизматчи,17 561 турли ХҲК жангарилари ва 4 638 гвардиячилар. Бу статистик маълумотларга ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар киради.
"Эътибор беринг, Шойгу ҳалок бўлганлар сонини роппа-роса 10 бараварга камайтириб айтди", деди «Генерал СВР».
Бугун Россия Федерациясида қисман сафарбарлик эълон қилиниши муносабати билан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу россияликларга "махсус операция"да қурбон бўлганларнинг расмий сонини эълон қилди. Унинг ишонтиришича, атиги 5937 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.
Бу рақам жуда шубҳали. Сафарбарлик эълон қилинишининг ўзи шуни кўрсатадики, Россия армиясининг йўқотишлари Кремль айтганидан анча юқори.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг расмий хулосасига кўра, 21 сентябрь куни эрталаб ҳолатига Россия армиясининг йўқотишлари 55 мингдан ортиқ ҳалок бўлган. Бу чечен ва афғон урушларида умумий йўқотишлардан ҳам кўп.
Шойгу ёлғон гапирди: РФ Қуролли Кучлари ва Вагнернинг Украинадаги ҳақиқий йўқотишлари тўғрисидаги маълумотлар тармоққа "сизиб кетган"
Россия армиясининг Украинадаги йўқотиши 80 минг кишидан ошди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси